Навоийда 43 км айланма автомобиль йўли қурилади
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Республикамиз Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги «Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида асосан халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда Навоий шаҳри ва Кармана тумани марказини жануб томонидан айланиб ўтиш учун М37 Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши автомобиль йўлининг 147-километридан 181,5-километригача бўлган масофаларида узунлиги 43 км айланма автомобиль йўлини янгидан қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифалари белгиланган.
— Ушбу йўлнинг серқатновлиги, яъни бир суткада 35-36 мингга қадар транспорт воситаларининг ўтиши ҳайдовчиларга ҳам, пиёдаларга ҳам бирдай қийинчилик туғдириб келарди, — дейди вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Алишер Ҳалимов. — Бу тирбандликдан ташқари кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқармоқда. Хусусан, шу оралиқда 2023 йилда 24та ЙТҲ содир бўлган бўлса, 2024 йилда бу каби ҳолатлар 50 фоизга ошди.
Таъкидлаш жоиз, Навоий мамлакатимизнинг айланма йўлга эга бўлмаган ягона вилоят маркази ҳисобланади. Бу М37 Самарқанд – Бухоро –Туркманбоши автомобиль йўлининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани марказида ўтиши тирбандликни вужудга келтиришидан ташқари ушбу ҳудудларда йўл таъмирлаш ишларини олиб боришда ҳам йўлсозлар ва транспорт қатновига ноқулайликлар туғдирар эди. Ва ниҳоят йўл борган жой ҳар доим ободликка юз тутади. Шу маънода вилоят марказининг жанубий саноат ҳудудлари ўз инвестицион жозибадорлигини ошириши шубҳасиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг