Ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида Президент олимпиадаси ўтказилади

13:18 13 Февраль 2025 Сиёсат
109 0

Йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.

Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.

Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?