Навоий вилоятида янги раҳбарнинг биринчи иш куни
Фото: "Халқ сўзи"
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов ўзининг биринчи иш кунини вилоятнинг Хатирчи туманидаги Авоқли маҳалласида фуқаролар билан учрашувдан бошлади.
Маҳалла аҳли вилоятнинг янги раҳбарига ўзларини қийнаётган масалалар, хусусан, ички йўлларни тартибга келтириш, суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш каби муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб мурожаат қилишди. Ҳоким мазкур мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ муддатли топшириқлар берди.
Шунингдек, вилоят ҳокими мазкур маҳалла ҳудудидаги 74-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, илм даргоҳининг ўқув анжомлари билан таъминлангани ва куз-қиш мавсумига нечоғлик тайёрлигини ўрганди. Мактаб педагогик жамоаси билан мулоқот қилди.
Эслатиб ўтамиз, Хатирчи вилоятнинг аҳоли зич жойлашган ҳамда бугунги кунда бир қатор ижтимоий муаммолар йиғилиб қолган ҳудудларидан ҳисобланади.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг