Навоий вилоят Ички ишлар бошқармасида “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди
Фото: "Халқ сўзи"
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги байрами ва 9-декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Навоий вилояти ИИБда Жамоатчилик кенгаши вакиллари билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Тадбирга журналист ва блогерлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаси ходимларини таклиф этилиб, уларга даставвал бошқарманинг навбатчилик қисмида хизмат сифатини яхшилаш йўлида жорий этилган рақамли технологиялар намойиш этилди. Унда 102 тизимига келиб тушган чақирувларда кўрсатиладиган тезкор хизмат, мурожаатларни қисқа муддатларда кўриб чиқилиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, иштирокчиларга “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида тўғридан-тўғри марказдан туриб энг олис ҳудудлардаги аҳоли кўп тўпланадиган жойлар, автомобиль йўллари ва ҳатто маҳаллалардаги ички кўчаларни ҳам 24 соат давомида кузатиб туриш имконини берувчи “Вазиятлар маркази” ҳам намойиш этилди.
— Сир эмас бугун бутун дунёда жиноят олами ўзларининг мазлум, жиноий ҳаракатларини амалга оширишда рақамли технологияларнинг сўнгги ютуқларидан фойдаланишмоқда, — дейди вилоят ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари Улуғбек Назаров. — Табиийки, бу ўз-ўзидан Ички ишлар органлари тизими олдига ҳам нафақат моддий техник базани такомиллаштириш, балки кадрлар салоҳиятини юксалтириш, уларнинг жисмоний-жанговар тайёргарлик, тажриба ва билимларини мунтазам ошириш билан бирга, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялашни тақазо этади.
Шунингдек, ОАВ вакиллари кечиктириб бўлмас вазиятларда Эксперт Криминалистика ходимлари ўз хизмат вазифаларини амалга оширишлари учун яратилган қулайликлар, жиноятни тезкорлик билан аниқлашда қўлланиладиган махсус жиҳоз ва техникалар билан таништирилди. Эксперт-криминалист ходимлари ўз фойдаланувидаги махсус жиҳозланган автомашинанинг ҳар қандай экстремал шароит, туну кун жиноят содир этилган ҳудудни кўздан кечириш, аниқ хулосалар бериш имкониятларини амалда намойиш этишди.
— Мазкур техникалар содир этилган жиноятларни “иссиғида” очиш, ҳар қандай жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлашда қўл келмоқда, — дейди вилоят ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи Зойир Йўлдошев. — Бевосита самарадорликка тўхталадиган бўлсак, ИИОлари моддий техник базасининг замонавийлаштирилиши, рақамлаштирилиши очилмаган жиноятлар сонининг ҳам, оғир жиноятлар содир этилиши кўрсаткичларининг ҳам кескин камайишини таъминламоқда.
Тадбир иштирокчилари вилоят ИИБ тарихи музейи ҳамда бошқарма ходимлари учун янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган 1,5 минг номдаги 6000 китобни жамлаган кутубхона фаолияти билан танишдилар. Шу ернинг ўзида бошқарма фаоллари билан мулоқот ўтказилиб, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб батафсил олишди. Журналистларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги байрами муносабати билан янги таҳрирдаги Конституция китоблари совға қилинди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг