Навоий шаҳрида транспорт тарифлари тушиши кутилмоқда

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Яқин кунларда Навоий шаҳрида жамоат транспорти учун белгиланган бекатларда тўхтаб турган транспорт воситалари эгалари маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Боиси шаҳар ҳудудида энди жамоат транспорти — автобуслар хизмати йўлга қўйилиб, ушбу бекатларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш улар қатновига халақит бериши мумкин.
— Шаҳримизда жамоат транспорти хизматини яхшилаш мақсадида Хитой Халқ Республикасидан 18 та автобус келтирилди, — дейди шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўткир Ҳақбердиев. — Ҳозирги кунда яна 42 та автобус хитойлик таъминотчи компания томонидан жўнатилди. Натижада шаҳар жамоат транспорти парки 60 та автобусга етказилиб, улар 5 та йўналиш бўйлаб шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига транспорт хизмати кўрсатади.
Таъкидлаш жоиз, шу пайтга қадар Навоий шаҳрида йўловчиларга йўналишли ва йўналишсиз таксилар томонидан транспорт хизмати кўрсатилган, нархлар кўпам баланд эмас. Бироқ шаҳар кўчаларининг торлиги куннинг тиғиз пайтларида тиқилинчликлар юзага келтириб, ноқулайликлар туғдирмоқда. Шу жиҳатдан шаҳарда жамоат транспорти фаолиятининг йўлга қўйилиши энг аввало кўчаларда қатнов юкини енгиллаштириши билан муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, рақобат муҳити тарифларга ҳам ўз ижобий таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг