«Навбаҳор» раҳбарияти клуб бош мураббийини истеъфога чиқарди
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Сергей Лушанни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Сергей Лушан 2024 йилги мавсумнинг иккинчи даврасига «Навбаҳор» клубини қабул қилиб олганди. Унинг бошқарувида Наманган клуби Ўзбекистон Суперлигасида 35 та ўйин ўтказиб, 16 та ғалаба, 9 та дуранг ва 10 мағлубият қайд этди.
Шунингдек, жамоа Лушан билан Ўзбекистон кубоги мусобақасида 2-ўринни қўлга киритди.
«Биз Сергей Ивановичга «Навбаҳор»даги фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирган ҳолда, кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз», дейилади жамоанинг расмий Telegram каналида.
Олдинроқ «Навбаҳор»нинг Бухорода 5:0 ҳисобида мағлубиятга учрагани клубдаги вазиятни беқарорлаштириб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг