«Насаф» Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқди

00:16 16 Март 2022 Спорт
3410 0

Фото: Stadion.Uz

Қаршининг «Насаф» клуби футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси (ОЧЛ) саралашида Бирлашган Араб Амирликларининг «Бани Яс» жамоасини мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўл олди.

Рақиб майдонида кечган ўйинда қаршилик футболчилар 0:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувда голларни Шерзод Насруллаев ва Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасига киритди.

Шу тариқа «Насаф» ОЧЛнинг "E“ гуруҳидан жой олди ва кейинги босқичга чиқиш учун «Ал Садд» (Қатар), «Ал Файсали» (Саудия Арабистони) ва «Ал Виҳдат» (Иордания) жамоалари қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

ОЧЛнинг гуруҳ босқичи учрашувлари 7-27 апрель кунлари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида бўлиб ўтади. Эътиборли жиҳати, «Насаф» ушбу ғалабаси билан Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини ОФК кубогига ҳам олиб чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер