“Насаф” футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев футбол академияси тарбияланувчиларига нималар деди?
Фото: “Халқ сўзи”
Яқинда Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ёш футболчилари “Насаф” футбол клуби музейига саёҳатга боришди. Бўлажак футболчилар мамлакат супер лигасида муваффақиятли тўп тепаётган “Насаф” футболчилари қўлга киритган совринларни мароқ билан томоша қилишди, клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиев уларга машҳур футболчи бўлиш учун зарур бўлган тавсияларни берди.
—Яхши футболчи бўлиш учун энг аввало она юртни севиш керак, юртга муҳаббати юксак инсон ҳар жабҳада муваффақиятга эришади, деди— Р. Бердиев ёшларга қарата. — Ғалаба бу меҳнат, тиришқоқлик, интилиш ва ғурур. Буни ҳеч қачон ёддан чиқарманг.
Бўлажак футболчилар “Насаф” футбол клуби ўқув машғулотлар базасига боришди ва футболчиларга яратилган шарт-шароитларни ўз кўзлари билан кўришди. Тадбир сўнгида футбол клуби мутасаддилари ёшларга эсдалик совғалари ҳадя қилишди.
—Ёш футболчиларимиз вилоятлардаги тенгқурлари билан ўтказилаётган мусобақаларда фаол иштирок этишмоқда, дейди — Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шавкат Рўзиев. — Бунда ёшларимизнинг нафақат жисмоний соғлом, балки ақлий ва маънавий юксалишига ҳам эътибор қаратилмоқда. Энг қувонарлиси футбол академиямизда тарбияланган ёшлардан бир нечтаси “Насаф”, “Қизилқум” ва бошқа клубларда тўп тепишмоқда.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг