Нарх уруши тугатилади: Хитой паст нарх орқали мижозларни жалб қилиш сиёсатидан воз кечмоқчи
Иллюстратив фото
Хитой паст нархлар орқали рақобатчилардан мижозларни тортиб олиш сиёсатидан воз кечмоқчи. Шу тўғрида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг молия ва иқтисод масалалари бўйича йиғилишида топшириқ берди. Бу ҳақда SCMP нашри хабар қилди.
Компаниялар томонидан нарх орқали олиб борилаётган қаттиқ рақобат дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиётга салбий таъсир қилмоқда. Бу сифат, самарадорлик ва инновацияларни сустлаштиради.
Маълумотларга кўра, ишлаб чиқарувчилар харидорларни жалб қилиш учун нархларни пасайтирмоқдалар, негаки АҚШ президенти Дональд Трампнинг бож тарифларидан сўнг дунёдаги энг юқори истеъмол бозори бўлган Қўшма Штатларга доимий маҳсулотлар сотиш қийинлашган. Бу эса Хитой бозорига талаб ва таклифни оширган.
Янги буюртмалар кўпайган бўлсада, ишлаб чиқарувчилар харидорни жалб қилиш учун паст нархлардан фойдаланмоқда. Бу эса иқтисодни тобора пасайтириб, қийматнинг шу паст даражасида қолиб кетишига олиб келиши мумкин.
Таҳлилчилар ва соҳа вакиллари бундай рақобат йўлини танлаш мамлакатнинг ички ишлаб чиқариш экотизимига хавф туғдиришини ҳамда АҚШ билан савдо уруши шароитида ХХР келажагини янада қийинлаштиришини таъкидлаган.
«Компанияларнинг паст нархлар учун тартибсиз рақобатини қонуний тартибга солиб, уларни маҳсулот сифатини оширишга йўналтириш ва эскирган ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич чиқариб ташлашга ёрдам бериш зарур», деган ХХР раиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг