Наманганда террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватлаган йигит қўлга олинди

09:34 04 Октябр 2021 Жамият
1071 0

Наманганда 24 ёшли фуқаро халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ҳамда Наманган вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари тезкор-техник тадбирлар давомида наманганлик фуқаро «Имом ал-Бухорий катибаси» номли халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватловчи ғоялар қайд этилган видеоматериалларни ўз саҳифасига жойлаштирганлиги аниқланди.

Хабарда келтирилишича, 24 ёшли йигит видеоматериалларни www.odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғига жойлаштирилган. Ҳозирда йигит қўлга олинган ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ИИВ Киберхавфсизлик маркази ижтимоий тармоқларда террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг тарғиботчиларининг алдовларига ишонмасликни тавсия қилган. Диний мазмундаги саволлар юзасидан «uz» доменидаги расмий веб-сайтлардан фойдаланишни ёки диний соҳада илмли, малакали мутахассислар, имом-ҳатиблар, исломшунос олимларга мурожаат қилишни айтган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?