Наманганда сомон ортилган юк машинаси ёниб кетди

17:33 06 Май 2025 Жамият
216 0

Фото: Наманган ФВБ

Наманган вилояти Янги Наманган туманида сомон ташиётган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 6 май куни Янги Наманган тумани Ишонч МФЙ ҳудудида утувчи Шимолий Чортоқ айланма йўли кўчасида содир бўлган. ФВБга соат 15:09 да ГАЗ 52 русумли юк автотранспорти тўхтаб турган жойида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга асосан 2 та ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига соат 15:15 да етиб бориб, 15:19 да алангани тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида юк автомобили тўлиқ ва унинг тиркамасига юкланган 100 дона прессланган сомон поялари ёниб зарарланган.

Фуқароларнинг алангадан куйиб тан жароҳати олиш ҳолати кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнабод туманида «Damas» ва «Cobalt» русумли автомобиллар ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?