Тошкентда ёнма-ён турган 2 та машина ёниб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ФВБ
Тошкент шаҳри Яшнабод туманида «Damas» ва «Cobalt» русумли автомобиллар ёниб кетди. Пойтахт ФВБ ахборот хизмати мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, воқеа бугун, 6 май куни Яшнабод тумани Содиқ Азимов кўчасида содир бўлган. Автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга соат 12:22 да хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 12:28 да етиб бориб, 12:32 да тўлиқ ўчирган.
Манзилда «Damas» бутунлай, «Cobalt» эса деярли тўлиқ ёниб зарарланган.
«Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ», деб ёзади ФВБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Кармана туманидаги савдо марказларидан бирида йирик ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг