Наманганда ноқонуний диний ҳужралар фаолияти фош этилди
Фото: ДХХ
Наманган вилоятида моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Қайд этилишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида яширин «ҳужралар» ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан ноқонуний даромад топаётган «уддабуронлар»нинг қилмишлари фош этилган.
Хусусан, Наманган шаҳрининг Балиқчи кўчасида яшовчи 30 ёшли фуқаро кўп қаватли уйларнинг бирида 15 нафар шахсга диний сабоқ бериб келган. Маърифат маҳалласида яшовчи 51 ёшли аёл эса ўз хонадонида 14 нафар вояга етмаган болага диний ўқиш ташкил этиб, уларнинг ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олиб келган.
Шунингдек, Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 42 ёшли шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин «ҳужра»да 10 нафар вояга етмаган қизга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.
Айни шу каби ҳолат Уйчи туманининг Машад маҳалласида ҳам кузатилиб, унда 48 ёшли фуқаро ўз уйида вояга етмаган болаларни тўплаб, моддий манфаат эвазига диний сабоқ бериш билан шуғулланган. Бундай қонунбузарликлар Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 50 ва 44 ёшли 2 нафар шахс томонидан ҳам содир этилган.
Билдирилишича, қилмишлари фош бўлган барча сохта «диндорлар» ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан амалдаги қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг