Наманганда фақат экспортга ишлайдиган биринчи эркин иқтисодий зона ташкил этилади
Мамлакатимиздаги 22 та эркин иқтисодий зонада ишга тушган 589 та корхона ўтган йили 42 триллион сўмлик маҳсулот чиқарган.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бор-йўғи 16 фоизи юқори технологияли товарлар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг атиги 18 фоизи ташқи бозорларга сотилган, 372 та корхона умуман экспорт қилмаган.
Эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар киритган сармоясига қараб имтиёз олмоқда. Лекин бу маблағлар таннархни пасайтириш, экспортга чиқиш учун хизмат қилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши белгиланди. Ушбу зоналарда хорижий брендлар билан юқори қийматли, ташқи бозорларда талаби бор маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хорижий тажрибада ҳам бу ўзини оқлагани таъкидланди.
Бундай зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилиниб, тўқимачиликка ихтисослашади.
Иқтисодий комплекс раҳбарларига эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиб, уларни экспортга ихтисослаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Ўтган йилда янги ёндашув асосида 12 та технопарк хорижий корхоналар бошқарувига берилди. Ушбу ҳудудларда 2,5 миллиард долларлик 27 та лойиҳа жойлаштирилди.
Бундай технопарклар Туркия компаниялари билан Зангиотада, Татаристон билан Карманада, Хитой билан Андижон, Кармана туманлари, Олмалиқ, Чирчиқ, Зарафшон, Қўқон ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинмоқда.
Мутасаддиларга хорижий инвесторларни топиб, мавжуд иқтисодий зоналарнинг бўш ҳудудларида технопарк ташкил қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг