Наманганда Дамас автомашинаси 68 ёшли пиёдани уриб юборди
2 октябрь куни Дамас Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида 68 ёшли фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 61 ёшли Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Дамас русумли автомашинани бошқариб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлай олмаган ва йўлни кесиб ўтаётган 68 ёшли пиёдани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланувчи тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларини ишлатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг