Наманганда “Беш ташаббус олимпиадаси” фестивали бўлиб ўтди

Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси» тематик паркида ўтказилган фестивалнинг асосий мақсади – ёшларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда беш муҳим ташаббус атрофида бирлаштиришдан иборат бўлди. Тадбирда ўқувчи ва талабалар, маҳалла ёшлари ҳамда уюшмаган ёшлардан иборат беш мингдан зиёд иштирокчи қатнашди.
Бир кун давом этган анжуман дастури ранг-баранг бўлиб, унда ёшлар фаоллигини ошириш ва миллийликни тарғиб этувчи лойиҳаларга кенг ўрин берилди. Хусусан, турли йўналишдаги маданий-маърифий тадбирлар, китобхонлик танловлари, “Заковат” интеллектуал беллашувлари, шунингдек, шахмат, шашка, воркаут, арқон тортиш, армреслинг ва ош мусобақалари бу ерга тўпланган йигит-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан ташқари уларнинг қизиқиш ва интилишларига суръат бағишлади.
— Ёшларнинг уюшмаган қатламини фаол ҳаётга жалб этишга қаратилган тадбирларнинг ҳар бири кўтаринки рухи билан барчага маъқул тушди, —дейди Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов. — Тадбир якунида энг яхши иштирокчилар ва ош чемпионатида қатнашган ҳаваскор ошпазларни диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирладик. Бир сўз билан айтганда, ўсиб келаётган авлод ташаббускорлигини оширишга қаратилган фестиваль ўз мазмун-мундарижаси билан иштирокчиларга энг ёрқин таассуротларни туҳфа этди.
Фестиваль якунида гала-концерт ташкил этилди. Эстрада хонандаларининг куй-қўшиқ ва рақсларидан иборат ажойиб шоу-дастур барчага кўтаринки кайфият улашиб, тадбирга байрамона руҳ олиб кирди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг