Наманганда 36 ёшли эркак нотўғри муолажа сабаб вафот этгани айтилмоқда
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Поп туманидаги шифохонада 36 эркак ёшли нотўғри жарроҳлик амалиёти оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, жорий йил 27 март куни Поп тумани ИИБ навбатчилик қисмига «Чинор» маҳалласида яшаган 36 ёшли Х.К. туман тиббиёт бирлашмасида вафот этгани ҳақидаги хабар келиб тушган.
Аниқлик киритилишича, Х.К. ўзи фаолият юритиб келган фермер хўжалигига қарашли трактор тиркамасидан жорий йил 13 март куни йиқилиб тушиб тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида ўтказилган жарроҳлик амалиёти ва тиббий муолажаларга қарамасдан, 27 март куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Шунингдек, шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ҳолат Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг