Наманганда 24 эҳтиёжманд оилага бепул хонадонлар топширилди
Фото: Халқ сўзи
Бундан бир неча йил аввал фаолият бошлаган «Наманган –саховат» хайрия жамоат фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож, хусусан, боқувчисини йўқотган оилалар турмуш шароитини яхшилашга яқиндан кўмаклашмоқда. Яқинда аҳолининг ана шу қатламига мансуб фуқаролардан 24 нафарига янги битказилган кўп қаватли тураржой биносидан хонадонлар калити тантанали топширилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, хайрия тариқасида тақдим этилган хонадонларнинг барчаси рўзғор юритиш учун зарур бўлган гилам-пойандозлар, ошхона буюмлари, ҳатто музлатгичгача бўлган жиҳозлар билан тўлдирилган.
— Давлатобод туманининг «Юксалиш» массивида 132 хонадонга эга 5 та уч қаватли тураржой бинолари қурилишини ўтган йили бошлаган эдик, — дейди фонд фаоли Маъруфхон Мўминов. — Қурилиш ашёлари, бинокорлик юмушлари харажатини қоплашга юзлаб саховатли юртдошларимиз беминнат қўл чўзишмоқда.
Айни кунларда эҳтиёжманд инсонлар учун мўлжалланган ва «Жаннат қасрлари» деб номланган тураржойлар қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Улар ҳам яқин вақт орасида навбатма-навбат битказилиб, ўз соҳибларига топширилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг