Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 2886 кишига етди

Фото: Reuters
Мьянмада юз берган зилзила қурбонлари сони 2886, жароҳатланганлар сони эса 4639 кишига етган. Яна 373 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Шу йилнинг 28 март куни Мьянмада кучли зилзила содир бўлганди. Маълумотларга кўра, ер силкинишларининг магнитудаси 7,7 ва 6,4 баллга етган. Оқибатда мамлакатда уй-жойлар, йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари вайрон бўлган. Зилзила кучи қўшни давлатлар — Бангладеш, Ҳиндистон, Таиланд, Лаос ва Хитойда ҳам сезилган.
Гуманитар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қурбонлар сони 3000 нафардан ошишини тахмин қилмоқда.
Таиланд пойтахти Бангкокда зилзила натижасида қурилиши тугалланмаган осмонўпар бино қулаб тушган. Оқибатда 76 нафар ишчи бедарак йўқолган. Ўн етти киши ҳалок бўлган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мьянма ва бошқа жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатиш учун 5 миллион доллар ажратди. Бир қатор мамлакатлар ўз қутқарувчиларини ушбу мамлакатга юборди.
Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни олиб чиқишда давом этмоқда. Бир кун аввал, зилзиладан 91 соат ўтиб, вайроналар остида қолиб кетган кекса аёл қутқариб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг