«Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
Фото: Videodan kadr
Давлат солиқ хизмати органлари Қашқадарё вилояти Нишон туманида содир бўлган ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Қашқадарё вилоятида жойлашган мактаблардан бирида бўлган ҳолатни ноўрин хатти-ҳаракат деб ҳисоблайди ва кескин қоралайди. Камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди», дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ҳам муносабат билдирди. «Мактаб ўқув жараёни иштирокчиси бўлмаган бегона шахсларни таълимга оид тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда дарс жараёнига кириб бориши ва уни бузиши, болаларга қандайдир ноқонуний талаблар билан мурожаат қилиши — мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!», дейилади муносабат матнида
Шунингдек, омбудсман болаларнинг ўз ота-оналарининг солиққа оид мажбуриятлари учун жавобгар эмаслиги, ҳеч бир ҳолатда уларни бу жараёнга жалб қилиш, огоҳлантириш мумкин эмаслигини билдирган.
«Бу боланинг Конституция ва қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига зиддир. Бундай ножўя ҳаракатларга йўл қўйган масъулларга тегишли тарзда чора кўрилиши шарт», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг