Мутахассис деменция ривожланишини секинлаштириш усуллари ҳақида маълумот берди
Иллюстратив фото
Деменция*нинг ривожланишини секинлаштириш учун сиз хушмуомалаликни ривожлантиришингиз, шакар истеъмолини камайтиришингиз, эшитиш соғлиғингизни мунтазам равишда текширишингиз ва технологиялардан самарали фойдаланишни ўрганишингиз керак. Бу ҳақда Вестминстер университети неврологи, профессор Кэтрин Лавдей айтиб ўтди.
Лавдайнинг фикрича, дўстона алоқаларни сақлаб қолиш ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш стресс ва ташвиш даражасини пасайтиради, организмдаги яллиғланиш жараёнларини заифлаштиради.
Хотирани машқ қилиш ҳам муҳим роль ўйнайди: профессор ҳар куни ётишдан олдин кун давомида содир бўлган ҳамма нарсани ёзиб олишни маслаҳат беради. Ушбу услуб маълумотни бирлаштиришнинг энг самарали усулларидан биридир. Технологиялардан фойдаланиш ноқулай бўлмаслиги керак — аксинча, телефон ва навигаторлардаги эслатмалар хотираси заиф одамларнинг кундалик ҳаётини сезиларли даражада соддалаштириши мумкин. Онлайн хариталардан фойдаланиш имконияти қарияларга мустақил ва хотиржам бўлишга ёрдам беради, геолокация функцияси эса фавқулодда вазиятда қариндошларига ёрдам бўлиши мумкин.
Когнитив саломатликни қўллаб-қувватлашнинг яна бир усули — ўтмиш ҳақида гапириш. Профессор таъкидлаганидек, Альцгеймер касаллиги билан оғриган беморлар кўпинча болаликдаги воқеаларни яхши эслайдилар ва носталжик суҳбатлар, масалан, севимли мусиқа ёки мактаб йиллари ҳақида, уларга ўзлик ҳиссини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Шифокор, шунингдек, жисмоний фаоллик ва соғлом овқатланиш муҳимлигини эслатди. Унинг сўзларига кўра, ҳатто оддий юриш ҳам фойдалидир — фазовий навигация миянинг хотира учун масъул бўлган ҳудудларини рағбатлантиради.
“Рациондаги ширинликларнинг кўплиги танадаги яллиғланиш даражасини ошириши ва мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган глюкоза кўтарилишини қўзғатиши мумкин. Шунингдек, ухлаш тартибини сақлаш жуда муҳим, чунки унинг этишмаслиги ҳам, ортиқча бўлиши деменцияни ривожланиш хавфини оширади”, — дейди невролог.
Эксперт 60 ёшдан кейин эшитиш ва кўриш қобилиятини мунтазам равишда текшириш кераклигини эслатмоқда. Буни камида икки йилда бир марта амалга ошириш зарур. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, эшитиш қобилиятини ўз вақтида даволаш деменция ривожланишини кечиктириши мумкин.
*Деменция — бу когнитив функцияларнинг, яъни фикрлаш, хотира ва мулоҳаза юритишнинг кундалик ҳаёт ва фаолиятга халақит берадиган даражада бузилишидир. Деменция билан оғриган баъзи одамлар ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олмайдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг