Муроджон Йўлдошев мавсумдаги илк олтин медалини қўлга киритди
Алмада шаҳрида дзюдо бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Португалия Гран-Присининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди.
Бир оз аввал -73 кг. вазн тоифасидаги финал учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, унда дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев испаниялик Сальвадор Касес Рокани иппон баҳоси биалн мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг 2022 йилнинг илк мусобақасидаги биринчи медали бўлди.
Қолаверса, Муроджон фаолиятида илк бор ИЖФ таснифидаги мусобақада медаль қўлга киритди. Йўлдошев Португалия Гран-Приси олтин медали билан бирга қимматли 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг