Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига янги директор тайинланди

19:54 08 Июнь 2021 Маданият
1615 0

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов тайинланганлиги расман эълон қилинган. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Йиғилиш сўнггида куни кеча таваллуд кунини нишонлаган устоз санъаткорлар Ўзбекистон халқ артисти Наима Пўлатова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаровлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер