Мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатли таъминланади
Жорий йилнинг 8 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда хусусий мулк ва унга бўлган ҳуқуқлар дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклашга доир тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қатъий норма белгилаб қўйилди.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.
Жумладан, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши лозимлиги, турар жойларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, уларни қайта қуриш ёки бузиш шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши ҳақидаги нормалар белгиланмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз амалга оширишга, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши орқали хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатли таъминлашга хизмат қилиши қайд этиб ўтишди.
Қизғин баҳс-мунозаралар якунида қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда қўллаб-қувватланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг