Мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатланади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилишига йўл қўйилмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ва у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши кафолатланиши белгиланмоқда.
— Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги таҳрирдаги Конституциямизни сўзсиз амалга оширишга хизмат қилади, уй-жойидан маҳрум этилганда уй-жойини ҳамда у кўрган зарарларни ўрни белгиланган тартибда қопланишини таъминлайди. Бу эса хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини янада кафолатлашда муҳим аҳамият касб этади, — деди Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов.
Йиғилишда қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор фикр-мулоҳазалар, асосли таклифлар илгари сурилди. Ушбу таклифлар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан таҳлил қилиниб, уларнинг асосли, деб топилганлари лойиҳани такомилига етказишда эътиборга олинадиган бўлди.
Айни пайтда масъул қўмита томонидан ушбу лойиҳа мутахассислар, экспертлар иштирокида маромига етказилиб, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритишга тайёрланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг