Муҳим масала парламент назоратида қолдирилди
Фото: Олий Мажлис Сенати
Сенатнинг йигирма иккинчи ялпи мажлисида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, сенаторлар томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳудудлар кесимида ўрганиб чиқилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан бу борада қатор ишлар амалга оширилгани қайд этилди.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 18,1 трлн. сўм, шу жумладан, давлат фойдасига 7,5 трлн. сўм амалда ундирилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий ундирув 2,3 баробарга, давлатга ундирув 2,4 баробарга ошган.
Жойлардаги давлат идораларининг амалий ёрдами билан 16 968 нафар эҳтиёжманд қарздорнинг 9 751 нафари иш билан таъминланган, 39 нафарига имтиёзли кредит ажратилган, 366 та қарздорликнинг тўлаш муддати узайтирилган, 6 та ташкилотга инвесторлар жалб қилинган.
Шу билан бирга, мажбурий ижро соҳасида айрим ўз ечимини топиши зарур бўлган масалалар ҳам мавжуд эканлиги таъкидланди. Жумладан:
— суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси тўлиқ ва ўз вақтида таъминланиши;
— жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари асосида қопланиши ва ушбу масалани якунига етказиш чоралари кўрилиши;
— алимент қарздорлиги билан боғлиқ ижро ҳужжатларини тўлиқ ва ўз вақтида ижроси таъминлаб борилиши, шу жумладан, ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилиши каби масалаларга эътибор қаратилди.
Ўз ўрнида, сенаторлар томонидан ижро тизимига тегишли идоралар билан биргаликда ахборот технологияларини кенг жорий этган ҳолда ижро тизимида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш чоралари кўрилиши зарурлиги таъкидланди.
Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди ҳамда ушбу масала парламент назоратида қолдирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг