Муборак туманида 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

12:28 19 Июль 2023 Жамият
492 0

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S-B.” МЧЖ раҳбари Б.Т. ва бошқалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва экспортга йўналтириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилмасдан нақд пулга сотиб, ушбу маблағларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер