Москвада бошқарувчисиз трамвайларни ишга тушириш муддати маълум қилинди

Фото: Unsplash
2024 йилнинг иккинчи ярмида Москвада бошқарувчисиз трамвайлар ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳақда шаҳар мэрининг транспорт масалалари бўйича ўринбосари Максим Ликсутов айтиб ўтди.
Унинг айтишича, янги трамвай ҳозирда депода синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирда у инсон томонидан бошқарилади, аммо келажакда ҳайдовчи кабинаси бўш бўлади. Транспорт воситаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни, автомашиналарни кўради, светофор, ит ва мушукни ажрата олади, фавқулодда вазиятларда тўхтай олади, шунингдек, автомобиллар ва одамларнинг хатти-ҳаракатларини олдиндан баҳолай олади.
“Биз барча трамвайларни бошқарувчисиз бошқарувга ўтказамиз ва бизнинг кейинги босқичимиз метро — поездлар ҳаракатини шундай бошқариш бўлади. Катта эҳтимол билан, бу 2030 йилда содир бўлади”, — дейди Ликсутов. Унинг қўшимча қилишича, келажакда электробуслар ҳам бошқарувчисиз ҳаракатланади.
Шу йилнинг 14 март куни Москва — Санкт-Петербург йўналишида тезюрар поезд йўли қурилишига старт берилди. Унда Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этиб, лойиҳа якунланишига ишонч билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг