Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчасидаги тураржойлардан бирида содир бўлган ёнғин туфайли вафот этганлар шахсига аниқлик киритилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчасидаги меҳнат мигрантлари яшайдиган тураржойда содир бўлган ёнғин юзасидан баёнот берди.
«2021 йилнинг 13 ноябрь куни Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчаси Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча тураржойида ёнғин юз берган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан алоқа ўрнатди.
Ёнғин оқибатида ушбу вақтинча турар жойда яшаб келган меҳнат мигрантлари орасида 2 киши жароҳат олган ва 4 киши вафот этган.
Ҳозирги вақтда вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритилди. Маълум бўлишича, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари (Ш.А. 1969 й.т., Э.У. 1998 й.т., Ш.К. 1987 й.т., А.Р. 1998 й.т.).
Ушбу ҳолат назоратга олинган ва вафот этган юртдошларимиз жасадларини Ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда», дейилади Агентлик баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг