Москва инженерлик-физика институти Тошкент филиали абитуриентларни қабул қилишга тайёр

Архив фото
Россия миллий ядро тадқиқот институтининг “Москва инженерлик-физика институти” (МЯТИ МИФИ) шу йили ёзда Тошкентда очилиши кутилаётган филиалига биринчи абитуриентларни қабул қилишга тайёр, деб хабар берди “Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати.
Институтнинг қабул ҳайъати ўз ишини жорий йилнинг 17 июнь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети “Физика факультети” биносида бошлайди. Ҳужжатларни қабул қилиш 2 июлга қадар давом этади.
Абитуриентлар МЯТИ МИФИ филиалига физика, математика ва рус тили бўйича ўтказилувчи имтиҳон натижаларига кўра қабул қилинади. Имтиҳонлар 3 июлдан 9 июлга қадар россиялик ўқитувчи ва мутахассислар томонидан ўтказилиб, жавоблар 12 июль куни эълон қилинади.
Энг юқори бал тўплаган 100 нафар талаба давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниб, бепул таълим олиш имкониятига эга бўладилар.
Бу йилги қабул бакалавриатнинг қуйидаги тўрт таълим йўналиши бўйича амалга оширилади:
Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси;
Ядро физикаси ва технологиялари;
Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси;
Электр энергетикаси ва электр техникаси.
Институт талабалари ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси соҳасида халқаро меъёрлар асосида инженер-техник мутахассислиги бўйича таълим оладилар.
Қабул шартлари ва қўшимча маълумотлар институтнинг қуйидаги электрон сайтида эълон қилинган.
МИФИнинг Тошкент филиали Улуғбек посёлкасида (Хуросон кўчаси, 1 уй), Ўзбекистон фанлар академияси “Ядро-физикаси институти” яқинида жойлашган. Мазкур ОТМ энг янги технологиялар билан жиҳозланган 11 та замонавий ўқув лабораторияси, талабалар ётоқхонаси, спорт комплекси ҳамда кутубхона фондига эга бўлади.
Филиалнинг барча битирувчилари Ўзбекистонда тан олинадиган Россия андозасидаги диплом оладилар ҳамда ўқишни тугатганларидан сўнг, “Ўзатом” агентлиги тизимида доимий иш билан таъминланадилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг