Молия вазирлиги пенсия Телеграм боти ишга туширилгани ҳақида хабар берди
Молия вазирлиги пенсия Телеграм боти ишга туширилгани ҳақида хабар берди.
@pensiyauzbot’даги бот Молия вазирлигининг Ахборот технологиялари маркази томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда яратилган. Унда пенсия ва нафақа олувчилар учун онлайн маълумотлар тақдим этилади.
Қайд этилишича, ушбу бот орқали сиз пенсия тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхатини олишингиз мумкин.
Шунингдек, у орқали Пенсия жамғармасига мурожаат юборишингиз мумкин. Шахсий жамғарма пенсия ҳисоб варағи бўйича маълумотларни олиш имкониятини қўшиш режалаштирилган.
Барча хизматлардан фойдаланиш учун сиз бепул СМС Пенсия хизматини фаоллаштиришингиз керак. Уни улаш тартиби Пенсия жамғармасининг веб-сайтида мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг