Мўйноққа тоза ичимлик суви етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда
Ғ.Отажонов/«Халқ сўзи». Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид бир неча лойиҳалар белгиланган.

Лойиҳа доирасида Мўйноққа янги сув қувурини тортиш ишларига старт берилди. Натижада 1300 дан ортиқ оилани ичимлик суви билан таъминлаш имконияти яратилади.
– Мўйноқ туманига янги сув қувурини тортиш ишлари Осиё тараққиёт банки ҳисобидан молиялаштирилаётган бўлиб, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 8,21 млн долларни ташкил этади, – дейди «ArchiCO» Engineering компанияси Техник директори Назим Шеримов. – Мўйноқ тумани «Қизилжар» овул фуқаролар йиғинининг «Алий», «Ҳоким ота», «Бўзатов», «Амударё», «Қипчақдарё», «Таллиқ», «Учсай», «Тўқмоқ ота» овулларига ва туман марказидаги маҳалла фуқоралар йиғинлари ҳудудларига «Туя мўйин» сув сақлагичидан ичимлик суви етиб боради.

«АрчиCО» Engineering компанияси Озарбайжон Республикаси компанияси ҳисобланиб, Мўйноқ туманига янги сув қувурини тортиш ишларига масъул корхона ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг