Мўйноқ туманида www.yurtashop.uz онлайн сувенир дўкони ишга туширилди
Бош прокуратура ташаббуси билан “NavrUz” этнофестивали, “Ралли Мўйноқ” автомобиль спорти мусобақалари, Миллий от ўйинлари турнири, “Muynak Sand Cup - 2022” соҳил футболи ва волейбол ўйинлари бўйича турнир, “Халқлар дўстлиги куни” фестивали ва бошқа бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, “Ҳунармандлар аллеяси”, “Шоирлар аллеяси”, “Юрта” ҳунармандчилик маркази ва хостели, “Балиқчининг уйи” музейи ва селфи объектлар фойдаланишга топширилиб, ҳозирги кунда хорижий ва маҳаллий туристларга хизмат қилмоқда.
Ушбу йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида Бош прокуратура ташаббуси ва кўмагида Мўйноқ туманида www.yurtashop.uz онлайн сувенир дўкони ишга туширилди.
Онлайн дўконни ишга туширишдан асосий мақсад — Қорақалпоғистон Республикаси, жумладан Мўйноқ тумани ҳунармандларини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотилишига ёрдам бериш, туманга ташриф буюрувчи туристларга ва маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларига қизиқувчиларга сифатли ва арзон сувенирларни сотишни йўлга қўйишдан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг