Мирзо Улуғбекнинг «Ас-Суфий» қўлёзмаси факсимил нусхаси жамоатчиликка тақдим этилади

18:18 09 Сентябр 2021 Маданият
1809 0

Тошкентда «Ўзбекистон нодир қўлёзмалари» туркумидан факсимил нашрлар кўргазмаси ўтказилади/

Экспозицияда Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан олимлар ва шоирлар, буюк мутафаккирлар асарларининг энг нодир намуналари ўрин олган

Ўзбекистон маданий мероси – Янги ренессанс пойдевори» В халқаро конгресси доирасида International Hotel Tashkent меҳмонхонасида қадимий қўлёзма – Мирзо Улуғбекнинг «Ас-Суфий» қўлёзмаси факсимил нусхаси жамоатчиликка тақдим этилади.

Мазкур факсимил нусха Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан Австриянинг Mueller&Shindler нашриёт уйида чоп этилган. Шу муносабат билан «Ўзбекистоннинг нодир қўлёзмалари» кўргазмаси ташкил қилинади. Унда Ўзбекистонда, умуман Марказий Осиё ҳудудида яратилган энг нодир қўлёзмалар намойиш қилинади. Кўргазмада «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳаси томонидан қўлга киритилган ютуқлар намойиш қилинади.

Мазкур лойиҳа доирасида дунёнинг энг йирик кутубхоналари ва музейларида сақланаётган, Ўзбекистон маданий мероси хазинасидан жой олган бир қатор қўлёзмаларнинг факсимил нусхалари яратилиб, юртимизга олиб келинди. Улар орасида «Зафарнома», «Меърожнома», «Девони Ҳусайний», «Катта Лангар Қуръони» сингари китобат санъатининг ноёб дурдоналари бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер