Минтақа ёшларига оид сиёсатнинг умумий йўналишларига доир қонун кўриб чиқилди

19:16 30 Сентябр 2024 Сиёсат
570 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2023 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг самарали олиб борилиши, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланмоқда.

Ёшларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, очиқ ва сифатли таълим олиши, ижодий, интеллектуал ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг бандлиги таъминлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Таъкидланганидек, мазкур Битимни қабул қилиш ташаббуси 2022 йил 21 июлда Чўлпон-Отада ўтказилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг IV маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган.

Қонунда ёшлар иштирокида оммавий тадбирлар, лойиҳалар, ёшлар лагерлари, давлатлараро ёшлар акциялари, семинарлар, мунозара клублари, давра суҳбатлари, ёшлар форумлари ва минтақадаги ёшлар сиёсатининг долзарб масалаларига бағишланган конференцияларни ташкил этишга кўмаклашиш каби масалалар назарда тутилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши Марказий Осиё давлатларининг ёшлар сиёсати соҳасида шериклик муносабатларини ривожлантиришга имкониятлар яратади ҳамда минтақадаги ёшлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер