Мингбулоқлик фермер қуёш панеллари ўрнатиш орқали қўшимча даромад топа бошлади
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида фаолият юритаётган «Ҳумоюн Хуршид даласи» фермер хўжалиги асосан мойли экинлар парвариши билан шуғулланади. Унинг 14 гектар майдондаги экинзорларидаги кунгабоқар ва полиз экинларида экологик соф истеъмол ёғи ишлаб чиқариш учун сара уруғлар етиштирилмоқда. Жорий деҳқончилик йилининг ўзида қайта ишлаш корхонасига 7 тоннадан зиёд хомашё топширилиб, 60 миллион сўмликдан кўпроқ соф фойда яратилди. Изланувчан тадбиркор биргина йўналиш билан чекланиб қолмасдан яқинда хўжалигига янги тармоқ қўшиш бўйича лойиҳасини ниҳоясига етказди. Дала четидаги 8 сотих майдонга жойлаштирилган қуёш панелларидан иборат мини фотоэлектрик станция бир неча ҳафта аввал дастлабки киловаттларни ҳосил қилишга киришди.
— 450 миллион сўм қийматга эга 180 та панел кунига 100 киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга, — дейди фермер Усмонжон Абдуҳолиқов. — Лойиҳани аввалига ўз эҳтиёжимиз, яъни, насос агрегатларини қувватлантиришга мўлжаллагандик. Қарасак, яхшигина бизнес қилса бўларкан. Энди хўжалигимиздан ортган киловаттларни давлатга сотяпмиз.
Тадбиркорлик субъекти айни йўналишда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти билан шартнома имзолади. Унга кўра, йил давомида давлатга 255 500 квт электр энергияси етказиб берилади. Бу эса 233 миллион сўм маблағ, демакдир. Қаловини топса, қор ҳам ёнади, деганлари шуда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг