Минг долларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бўладими?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти Когон ва Поп туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланганини маълум қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро Б.Т. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, унга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Поп туман бўлими ҳам фуқаро И.С. фуқаролар З.П. ва С.М.нинг ишончига кириб, уларга танишлари ёрдамида «В.С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ доллари ва 8,8 миллион сўмни олган вақтида қўлга туширилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Маълумот учун, эндиликда янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг