Миллий Тиббиёт Марказида биринчи маротаба ноёб реконструктив жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Натижа қандай бўлди?

Миллий Тиббиёт Марказида Ўзбекистонда биринчи бор ноёб реконструктив жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Ушбу жарроҳлик давомида чап кичик болдир суяги (фибула) қон томирлари билан бирга чап тирсак суягидаги дефектни тўлдириш учун кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази маълум қилган.
Бемор Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлиб, унга малакали ортопед жарроҳлар қуйидаги босқичлардан иборат жарроҳлик амалиётини ўтказди. Биринчи навбатда, кичик болдир суяги қон томирлари билан бирга эҳтиёткорлик билан олиниб, унинг ҳаётчанлиги сақлаб қолинди. Сўнгра, фибула суяги чап тирсак суягидаги дефект ҳудудига ўрнатилиб, пластиналар ва винтлар ёрдамида остеосинтез қилинди.
Амалиёт давомида тирсак артериясига микрохирургик техника ёрдамида анастомоз ўрнатилиб, қон айланиши тикланди. Шунингдек, беморнинг тирсак функсиясини тиклаш мақсадида букувчи пайларнинг тенонизацияси бажарилди. Ушбу комплекс жараён беморнинг нормал ҳаракат қобилиятини тиклашга қаратилди.
Мазкур операция тиббий технологияларнинг юқори даражаси ҳамда Миллий Тиббиёт Маркази жарроҳларининг профессионал тажрибаси туфайли муваффақиятли якунланди. Амалиётдан кейин беморнинг соғлиги барқарор ва реабилитация жараёни бошланган. Бундай муваффақият Ўзбекистонда юқори технологик жарроҳлик имкониятларининг кенгайиб бораётганидан далолатдир.
Миллий Тиббиёт Маркази ўзининг тиббий хизматлар соҳасидаги етакчи ўрнини яна бир бор исботлади. Ушбу муваффақият мамлакат тиббиётининг янги поғонага кўтарилаётганини кўрсатмоқда ва беморлар учун янада кенг имкониятлар эшигини очмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг