Миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

10:43 30 Сентябр 2025 Жамият
221 0

2025 йил 4-5 октябрь кунлари география, кимё ва математика фанларидан бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали маълум қилди.

Хабарда айтилишича, тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин бўлади.

Ушбу рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

Шу йилнинг 4-5 октябрь кунлари 2 та сменада талабгорларни тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида киритиш бошланади.

Жумладан, 1-смена учун соат 7:30 дан 8:30 га қадар амалга оширилади. 1-сменада соат 8:30 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди.

2-смена учун соат 13:00 дан 14:00 га қадар амалга оширилади. 2-сменада соат 14:00 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди.

Тест топширувчиларга имтиҳон ўтказиладиган биноларга ортиқча нарсаларни (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув материаллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва шунга ўхшаш) олиб келмаслик тавсия этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?