Миллий маданий меросимизга бўлган муносабат тубдан ўзгарди
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Маданий мерос агентлиги, республикамизнинг барча ҳудудларидан жами юзга яқин объектларни таъмирлаш-тиклаш, ободонлаштириш, уни сақлаш ва муҳофаза этиш, ўрганиш, лойиҳалаш, улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи соҳанинг малакали ва салоҳиятли мутахасис-усталари, муҳандислар, лойиҳачилар ҳамда олимлар қатнашадилар.
Қайд этилганидек, бугун мамлакатимизда моддий маданий мерос объектларини сақлаш доирасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз маданий меросни асраш ва авайлаш борасида олиб бораётган жадал ҳамда кенг қамровли ислоҳотлари натижасида ушбу йўналишда ҳам тизимли ва самарали механизм жорий қилинди.
Таҳлилларга кўра, мамлакатимизда ҳозирги кунга қадар 8 минг 209 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 4 748 таси археология, 2 251 архитектура объектлари, 678 таси монументал санъат асарлари, 532 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 июндаги «Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан «Маданий мерос объектлари дирекцияси» давлат муассасасининг «Бухоро», «Шаҳрисабз», «Самарқанд», «Термиз», «Қўқон», «Хива» минтақавий реставрация марказлари ташкил этилди.
Хулоса қилиб айтганда, ўтмишдан бугунги кунга қадар замонлар силсиласидан ўтиб келаётган миллий маданий меросимизга бўлган муносабат сўнгги йилларида тубдан ўзгараётганлиги, маданий мерос объектларининг реставрация ҳамда консервация ишлари билан бир қаторда, иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида ривожланиб келаётганлиги тадбир мобайнида алоҳида эътироф этилди.

Тадбир сўнгида юртимизда йиллар давомида мазкур соҳада самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган уста-реставраторлар ҳамда жамоатчи инспекторлар агентлик раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг