Михаил Саакашвилининг овқатланаётган тасвирлари намойиш этилди
Фото: Getty Images
Грузия махсус жазони ижро этиш хизмати мамлакат собиқ президенти Саакашвилининг овқат олиб кетаётгани акс этган видеолавҳаларни намойиш қилди.
Маълумотларга кўра, у Грузияга мамлакатдаги муниципал сайловларнинг биринчи босқичида келган маҳал ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганидан кейин у 37 кундан бери давом этган очлик эълон қилганди.
Аҳолининг катта қизиқиши туфайли биз Саакашвилининг озиқ-овқат истеъмол қилишига оид баъзи фактларни эълон қиламиз. Видеода маҳбус Саакашвили куннинг турли вақтларида қандай қилиб озиқ-овқат ва табиий шарбатлар қабул қилиши аниқ кўрсатилган», — дейилади хабарда.
Грузия Адлия вазирлиги раҳбари Рати Брегадзенинг сўзларига кўра, очлик эълон қилган Михаил Саакашвилининг соғлиғи барқарор. Сиёсатчи бўтқа емоқда ва табиий шарбатлар ичмоқда, барча ҳаётий кўрсаткичлар нормал, деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ президент қамоқхонада очлик эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг