МИБ тизимидаги давлат ижрочиларини моддий қўллаб-қувватлаш механизми ишлаб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 19 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган янги низомга кўра, давлат ижрочилари ва давлат ижрочиси мақомига эга бўлган ходимлар ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.
Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тизимидаги давлат ижрочиларини моддий қўллаб-қувватлаш механизмини белгилаб беради.
Низомга мувофиқ, моддий рағбатлантиришнинг аниқ миқдори Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали ҳар ой якунида автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилади. Бунда ой давомида тамомланган ижро ишлари орқали тўлов тизимлари ёрдамида ундирилган ижро йиғимининг бир қисми давлат ижрочиларига моддий рағбат сифатида ажратилади.
Моддий рағбатлантиришнинг амалга оширилиши ҳар ой якунида Бюро директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи асосида келгуси ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилади. Бу жараён тизимли ва шаффоф ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда ташкил этилади.
Шунингдек, рағбатлантириш харажатлари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига келиб тушадиган ижро йиғими маблағларининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар орқали молиялаштирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг