Мева ва сабзавотлар руҳий саломатлик учун фойдали эканлиги маълум бўлди
Янги Жанубий Уэлс университетининг олимлари ва халқаро ҳамкорлар кўпроқ мева ҳамда сабзавотлар истеъмол қилиш 45 ёшдан ошган одамларда депрессия аломатларини камайтириши мумкинлигини аниқлади. Австралия, Дания, Швеция ва АҚШдан 3000 дан ортиқ эгизаклар устида ўтказилган тадқиқот Scientific Reports журналида чоп этилди.
Муаллифлар мева ва сабзавотларни юқори даражада истеъмол қилиш вақт ўтиши билан депрессия белгиларининг пасайишига олиб келишини қайд этди. Бу уларда мавжуд бўлган витаминлар, минераллар ва хун толасининг антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларига боғлиқ бўлиши мумкин.
Мева ва сабзавотларни айниқса кам истеъмол қилиш Скандинавия мамлакатларида кузатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг