Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси тенгдошини самосуд қилди

17:57 13 Август 2024 Жамият
290 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси самосуд қилингани айтилган видеолар тарқалди. Видеолар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати изоҳ берди.

Билдирилишича, видеодаги ҳолат 2024 йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизил-сув маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.

Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар (2008 йилда туғилган С.Х., Д.И ва В.Л) тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходималари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?