Меҳнати билан улуғ бўлган она

20:59 26 Ноябрь 2025 Жамият
143 0

Фото: «Халқ сўзи»

Ҳар бир юртнинг бунёдкор қаҳрамонлари бўлади. Улар шуҳрат, дабдаба ортидан қувмайди… Фақат ҳалол меҳнати билан юртига барака, атрофидагиларга меҳр улашади. Учқўрғонлик Гулхумор Тоғаева ана шундай замондошларимиздан бири.

Тонг ёришмасдан далаларига йўл оладиган бу аёл 70 ёшни қаршилаган бўлса-да, ғайрати ва шижоати ҳали ҳам ёшларча. Бир вақтлар 26 гектар ердан бошланган фаолияти бугун минг гектардан зиёд ҳосил бераётган катта хўжаликка айланган. Бу ерда ғалла ҳам, пахта ҳам, боғ ҳам, сабзавот ҳам, иссиқхона ҳам бор. Ҳатто балиқ ҳам етиштирилади.

Аммо энг муҳими, минг нафардан зиёд қишлоқдошининг уйига доимий ризқ-насиба берилаётгани. Гулхумор опа меҳнатининг асл баракасини шу деб билади.

Бир ўғил, икки қизи, тўққиз набира — унга куч, унга таянч. Ўғли Жасурбек эса онасига доимо елкадош.

Халқ сўзи” ва “Народное слово” ижодкорлари Наманган вилоятида бўлганида шукур ва меҳнатни бир умр дастак қилиб яшаётган Гулхумор Тоғаева самимий суҳбат қурди ва унинг орзу-мақсадлари билан қизиқди.

Батафсил ушбу ҳаволага бириктирилган видеолавҳада танишишингиз мумкин!

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?