Меҳнат саёҳати хотин-қизларни иш билан таъминлади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Олтинкўл туманида хотин-қизлар бандлиги таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига меҳнат саёҳати ташкил этилмоқда. «Mark formelle textile Andijan» МЧЖга уюштирилган навбатдаги тадбирга 30 ёшгача бўлган 200 нафар хотин-қизлар жалб этилди.
— Корхонада бир йилда 10 млн. дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, — дейди вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Ирода Махатова. — Айни пайтда 1000 нафар ҳамюртларимиз самарали меҳнат қилаётган масканда 250 та бўш иш ўрни мавжуд. Тумандаги ишга эҳтиёжмандлар корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Тадбир иштирокчилари ўзи истиқомат қилаётган ҳудудда жаҳон талабларига мос корхона борлигидан хурсанд бўлишди.
— Ўзимга муносиб иш излаб юргандим, — дейди мазкур корхона ишчиси Зулфияхон Мабраҳимова. — Менга бу корхонадаги шароитлар маъқул келди. Меҳнат фаолиятимни бошладим.
Шу куни 30 нафар хотин-қизлар корхонада меҳнат қилиш ихтиёрини билдирди. Шу ернинг ўзида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг