Мебель корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун четдан ёғоч ва ёғоч материалларини олиб келиш йўлга қўйилади
Сўнгги саккиз йилда Хоразмда мебель саноати 3 карра ўсгани таъкидланди. Ўтган йили 311 та корхона қарийб 300 миллиард сўмлик мебель ишлаб чиқарди. Мебелчиликка ихтисослашган 9 та маҳаллада 2 мингдан ортиқ аҳоли банд.
Хонқадаги 10 гектар ерда «Мебелчилик зонаси» ташкил этилди, 5 та маҳалладаги мебелчилар ушбу зонага кўчиб ўтди. Бу ерда устоз-шогирд амалиётини йўлга қўйиш бўйича 3 қаватли ўқув биноси ҳам қурилди.
Мебелчилик мактаби учун хориждан дизайнер, маркетолог, инженер-технолог олиб келиш топширилди.
Мебель корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар учун четдан ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилади.
Вилоятда йилига 16 минг янги оила пайдо бўлаяпти, 7 мингдан зиёд хонадон қурилаяпти, яна шунчаси таъмирдан чиқарилаяпти. Шу муносабат билан маҳаллий мебелчиларни янги қурилаётган уй эгалари ва девелоперлар билан боғлайдиган тизим яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг