«МДҲ музейларида Евроосиё мероси» номли халқаро конференция ўтказилди
Фото: Халқ сўзи
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Темурийлар тарихи давлат музейида «МДҲ музейларида Евроосиё мероси» номли халқаро конференция ўтказилди. Тадбирни Маданий мерос агентлиги директори ўринбосари Турсунали Кузиев очиб берди.
Дастурдан қадим замонлардан то ҳозирги кунгача бўлган мавзуларни қамраб олувчи кенг кўламли мавзулар ўрин олган бўлиб, қатнашчилар турли хил мавзуларни муҳокама қилишди.
Конференция давомида Бутунроссия декоратив санъат музейи бош маслаҳатчиси, «Ҳамдўстлик мероси. Келажак учун анъаналар» дастури ғояси муаллифи, илмий раҳбари Андреэва Галина Борисовна «МДҲ музейларида Евроосиё мероси. Алоқа нуқталари» мавзусида маъруза қилди. Мавзу атрофида муҳокамалар ўтказилди.
Халқаро конференцияда МДҲ мамлакатлари музейларининг 40 дан ортиқ мутасаддилари ўз маърузалари билан иштирок этди. Улар археология, анъанавий либослар, заргарлик буюмлари, зардўзлик буюмлари, шунингдек, санъатшуносларнинг декоратив санъатдаги ўзаро таъсирлар, график ва рассомлар ижодида маҳорат акс этиши ҳақидаги мавзуларда маърузалар қилишди.
Ўз ишида анъанага таянадиган дизайнерлар ишидаги тенденциялар ҳақидаги маърузаларни алоҳида таъкидлаш жоиз.
Конференция 2 декабрга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг