Математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги II халқаро олимпиаданинг очилиш маросими бўлиб ўтди

12:27 02 Октябр 2023 Жамият
95 0

Жорий йилнинг 25-29 октябрь кунлари Қорақалпоқ давлат университетида олий таълим муассасалари талабалари орасида математика фани бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги II халқаро олимпиада ўтказилиши белгиланган. 25 октябрь куни олимпиада қатнашчилари Беруний туманида тантанали равишда кутиб олинди.

Куннинг иккинчи ярмида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Б.Отемуратов, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази директори Ш.Якубов, Олий таълим, фан ва инновациялар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н.Каюпов, олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда филиаллар директорлари қатнашди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер