Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак — Адлия вазири

23:20 25 Ноябрь 2020 Жамият
942 0

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Facebookъдаги «Халқ билан мулоқот/Диалог с народом» гуруҳида фуқаролар билан онлайн мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида адлия вазири Русланбек Давлетов автомашиналарни бошқаришда ишончнома ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берилди:

“Автомашиналарни бошқаришда ишончнома масаласи доимо долзарб бўлиб келган. Президентимиз қарорига асосан яқин қариндошлар бўладиган бўлса, ишончнома зарур эмас деган норма киритилди, яъни яқин қариндошлар ўртасидаги муносабатлардан келиб чиқиб шу янгилик жорий этилди. Бу яхши қадам, енгиллик. Кўп вазирликлар бунга қарши бўлди, бироқ ҳукуматимиз қўллаб-қувватлади ва Президентимиз қарорни имзоладилар. Керак бўлса, бу жараённи соддалаштиришни яна давом эттиришимиз лозим. Чунки машинани бошқариш асосан суғурта асосида тартибга солинса ҳам етарли бўлади. Ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади”, деди Давлетов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер